ЎЗБЕК
50
ЎЗБЕК
51
Дискни тўғри тутиш ва тозалаш
Дарз кетган ёки қийшайган дискларни ишлатманг, акс ҳолда бу жиҳоз
бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Дискни фақат четидан тутиб ушланг. Дискни ёзувини юқорига
қилиб қўйиш лозим. Дискнинг ишлаш юзасига қўл теккизманг. Диск
юзасидаги бармоқ изи, чанг, тирналган жой уни ишдан чиқишига
сабаб бўлиши мумкин.
Дискка қуёш нури туширманг, иссиқ жойлар яқинига қўйманг, ҳарорат
баланд бўладиган жойларда, намлик баланд жойларда сақламанг.
Ишлатиб бўлгандан сўнг дискни ғилофига солиб олиб қўйинг.
Вақти-вақти билан диск юзасини ўртасидан четига қараб юмшоқ мато
билан артиб туринг. Тозалаш учун одатдаги ювиш воситаларини
ишлатманг.
Батареяларни ишлатиш
Батареялар оқиб кетиб жиҳоз бузилиши ёки шикастланиши мумкин.
Шундай бўлмаслиги учун қуйида айтилган кўрсатмаларга амал қилиб
ишланг:
− Батареяларни жиҳозда кўрсатилган манфий ва мусбат томонларга
тўғрилаб жойланг;
− Батареяларни аралаштириб (эски билан янгисини, турли хилини
бирга ва ҳокозо) ишлатманг.
− Агар кўп вақт ишлатмасангиз батареяларни бўлмадан олиб
қўйинг.
− Батареяларни вақтида алмаштириб туринг
Жиҳозни эҳтиёт қилиб ишлатиш ва тутиш чоралари
− Жиҳозни бошқа жойга олиб бориш лозим бўлганда жиҳоз билан
қўшиб сотилган қути ва қути ичидаги тутқичларни ишлатинг.
− Жиҳоз кўп ишлатилганда корпуси сал қизиши мумкин ва бу табиий
ҳолдир.
− Жиҳозни диск ўқилаётган вақтда жойидан олманг. Акс ҳолда диск
ва ўқиш мосламаси бузилиши мумкин.
Муаллифлик ҳуқуқлари
Ушбу жиҳозда Macrovision Corporation ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг
АҚШ патентлари ва ақлий мулк ҳуқуқи борасидаги бошқа патентлар
билан химоя қилинган муаллифлик ҳуқуқларини химоя қилиш
технологияси ишлатилган. Муаллифлик ҳуқуқини химоя қилиш
технологиясини ишлатишга Macrovision Corporation компаниясининг
рухсати олинган бўлиши ҳамда фақат уй шароитида ишлатишга
ва томошабинлар сони чегараланган бошқа мақсадлар учун
мўлжалланган бўлиши лозим. Жиҳозни қисмларга бўлиш ва
технологиядан нусҳа олиш таъқиқланади.
Dolby Laboratories лицензияси билан тайёрланган. “Dolby” номи
ва иккита D харфидан иборат бўлган логотип Dolby Laboratories
компаниясининг савдо ёрлиғи ҳисобланади.
СЕ: ушбу жиҳоз электр магнит мувофиқлиги ва паст волтли жиҳозлар
борасидаги кўрсатмаларга мос қилиб ишланган.
Vitek DVD плеери юқори сифатли овоз ва тасвир бериш имкониятини
берадиган уйда ишлатиладиган воситаларнинг янги авлоди
ҳисобланади. DVD плеернинг хусусиятлари олдин мавжуд бўлган
ва видеони кўрсатишга мўлжалланган ҳар қанда жиҳознинг
хусусиятларидан анча устун туради. Ушбу жиҳоз уй кинотеатри
тизими учун айниқса мос сигнал манбаи ҳисобланади ва томошо
қилиш қулайлигини анча оширади.
• Ўқиладиган дисклар: DVD-R/-RW, DVD+R/+RW, CD-R/-RW
• Ўқиладиган форматлар: DVD, MPEG4 (DivX), SVCD, VCD, CDDA,
МРЗ, WMA, Kodak Picture CD, JPEG
• Ички декордерлари Dolby Digital AC-3
• Улаш ўринлари: композитли (VIDEO), S-Video, компонентли (Y
Cb/Pb Cr/Pr), коаксиал (COAXIAL)
,
оптик (OPTICAL)
, 5.1/
стерео
(5.1 CH AUDIO OUT)
, SCART, HDMI
• USB улаш ўрни
• SD/MMC/MS Card карталарини улаш ўрни
• Караоке
• Экран менюси рус ва инглиз тилларида берилган
Ушбу плеер қуйидаги диск турларини ўқийди:
Диск форматлари
Белгиси
Ёзув
DVD
Аудио + Видео
АС-3
Dolby Digital Аудио
МРЗ
Аудио
Video-CD (VCD)
Аудио + Видео
CDDA
Аудио
Kodak Picture CD
Фото сурат
MPEG4
Аудио + Видео
Жиҳоз билан қуйидагилар қўшиб берилади:
Фойдаланиш қоидалари
Олисдан бошқариш пулти
Аудио-видео кабели
ААА 1.5V туридаги 2 дона батарея
HDMI кабель
DVD ва CD дискларнинг хусусиятлари
DVD 5 (бир томонли ва бир қатламли)
DVD 9 (бир томонли ва икки қатламли)
DVD 10 (икки томонли ва бир қатламли)
DVD 18 (икки томонли ва икки қатламли)
VCD 1.0/1.1/2.0 CD тасвир ёзилган
DVCD
CDDA
МРЗ
CD-R
CD-RW
Диск ҳақидаги маълумот
ТУРИ
DVD
VCD
SVCD
CD
ЁЗИШ ФОРМАТИ
MPEG 2
MPEGI
MPEG II
DIGIT
ДИСК ҲАЖМИ
Бир томонли ва бир
қатламли 4,7 Гб - 2 соат
Икка қатламли ва бир
томонли 8,5 Гб - 4 соат
Икки томонли бир
қатламли
9,4 Гб - 4,5 соат
Икки томонли икки
қатламли
17 Гб - 9 соат
650М 74 мин
650M 45 мин
650M 74 мин
ЎЛЧАМИ, см
12/8
12
12
12/8
ГОРИЗОНТАЛ ТИ
ТИҒИЗЛИГИ
> 500 сатр
>240 сатр
>350 сатр
-
СУБТИТРЛАР
32 хилгача
-
8
-
ТИЛИ
8 тагача
2
4
-
АЛОМАТИ
Турли ишлаб чиқарувчилар чиқарадиган DVD дисклар турлича хусусиятга эга бўлади ва қуйидаги аломатлар билан белгиланади:
Ҳудуд коди ва видео чиқиши тизими
Dolby
digital surround
Аудио треклар сони
Субтитрлар сони
Тасвир формати
Кўриш чегараланган
Кўриш бурчаклари
5.1 каналли овоз чиқиши
Яширин субтитрлар мавжуд
Икки каналли стерео
Чеклов мавжуд
Дискларга оид атамалар
Сарлавҳа
Одатда DVD дискка ёзилган тасвир ёки мусиқа бир неча қисмларга бўлинади ва бу қисмлар «сарлавҳа» деб номланади.
Парча (қисм)
DVD дискдаги тасвир ёки мусиқанинг бир сарлавҳа доирасидаги кичик парчалари (қисмлари) ва уларга, топиш осон бўлиши учун, рақам
қўйилган бўлади. Баъзи дискларда парчалар (қисмлар) бўлмайди.
Трек
SVCD, VCD ёки CD даги тасвир ёки мусиқанинг бир қисми. Топиш осон бўиши учун трекларга рақам қўйилган бўлади.
Саҳна
Тасвирни назорат қилиш функцияли ва динамик ҳамда статтик тасвир ёзилган VCD дисклар саҳна деб ёзилган қисмларга бўлинган бўлади.
Ҳар бир саҳна рақамига қараб осон топилади ва экранда осон тасвир этилади. Саҳна кўпинча бир ёки бир қанча трекдан иборат бўлади.
РВС (SVCD,VCD) функцияси
SVCD ёки VCD дисклар ўқилган вақтда экранда дискдаги меню кўриниши мумкин ва у тасвирни назорат қилиш функцияси ёки РВС деб
аталади.
Downloaded From DvDPlayer-Manual.com Vitek Manuals